Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайёрлаш учун ўқув курси ва “подполковник”, “майор” махсус унвонини олиш учун навбатдаги махсус малака ошириш курслари, ҳамда сафдор ва сержант ходимларни офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлов бўйича навбатдаги ўқув курслари бошланди.
Институт раҳбарияти томонидан ўқув курсларининг дастлабки кунида тингловчиларга ўқув жараёнидаги асосий вазифалари, бурч ва мажбуриятлари, Институт ҳудудида мавжуд тартиб-интизом, юриш-туриш, формали кийим-бош кийиш тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига доимий равишда риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилди.
Институт Матбуот хизмати