Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан Вазирлик Малака ошириш институти ва ЖХД ЙҲХХ ходимлари томонидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси ходимлари билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича машғулотлар олиб борилмоқда.
Машғулотда ЙПХ ходимлари томонидан амалиётда учраётган муҳим масалалар муҳокама қилиняпти. Шунингдек, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволлари юзасидан соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилмоқда.
Институт Матбуот хизмати