Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида таҳсил олаётган тингловчилар билан ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтади.
Машғулотнинг биринчи босқичда Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли ўқитувчилари томонидан тингловчиларга Ички Ишлар Вазирлигининг белгиланган буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида ўқ-отар қуролдан фойдаланиш ва қўллашда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш, қуролни ўқлаш ҳамда нишонга олиш тартиби тўғрисида тушунтирилди.
Машғулотнинг иккинчи босқичда ўқув-дала марказининг ўқ отиш майдончасида Калашников автоматидан амалий ўқ отиш машғулоти ўтказилди. Машғулот якунлангач, натижалар масъул ходимлар томонидан баҳоланиб, яхши натижа кўрсата олмаганларга керакли йўриқномалар берилди.
Амалий машғулотлар тингловчилар томонидан жанговар вазифаларни бажариш ва жиноятчиликка қарши курашишда ўқотар қуролдан моҳирона фойдаланиш учун зарур бўлган амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
ИИВ Малака ошириш Институти Матбуот хизмати