Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Институт бошлиғининг тегишли фармойиши асосида ҳафтанинг шанба кунлари педагогик маҳорат мактаби машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Машғулотларда ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш бўйича сабоқ берилмоқда.
Жумладан, бугун семинар машғулотини ўтказишга қўйиладиган асосий талаблар ва ташкил этиш турлари тўғрисида фикр ва мулоҳазалар юритилмоқда.
Институт Матбуот хизмати