<

Янгилик ҳақида батафсил

Давра суҳбати ўтказилди
March 1, 2025

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида таълим олаётган тингловчилар билан Махсус фанлар цикли ўқитувчилари ҳамда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 7-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Наргиза Эшматова ва шу мактабнинг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Мақсуда Бўрибоевалар иштирокида “Ички ишлар органлари ходимларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялашмавзусида давра суҳбати ўтказилди.

     Давра суҳбатида ички ишлар ходимларининг фаолиятида муомала маданиятининг ўрни, ёш ходимларнинг ахлоқий ва маънавий етуклиги, уларнинг ҳаракатларида инсонпарварлик, адолат принципларини амалда қўллашнинг аҳамияти тўғрисида сўз юритилди.

   Тадбир сўнгида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб, унинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш, шоиранинг она Ватанни, вафо ва садоқатни тараннум этувчи шеър ва ғазалларини тингловчилар қалбига етказишга эътибор қаратилди.

   Н.С.Эшматова томонидан айтилган шеърлар тингловчилар ўртасида кўтаринки руҳ бағишлади.

Институт Матбуот хизмати