<

Янгилик ҳақида батафсил

Патруль-пост хизмати ходимининг фуқаролар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар
Feb. 28, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетида “Патруль-пост фаолияти” йўналиши бўйича таълим олаётган тингловчиларга “Фуқаролар билан ишлаш” модулидан “Патруль-пост хизмати ходимининг фуқаролар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар” мавзусида Махсус фанлар цикли ўқитувчилари Зиёмиддин Хожибеков,  Шербек Рахимов ва Миллий Гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Олмалиқ шаҳар инспектор-психологи Шахзод Собиржонов билан ҳамкорликда бинар машғулот ўтказилди.

       Машғулотда тингловчиларга шахслараро мулоқотни тўғри ташкил қилиш, ўзини-ўзи ҳиссий-иродавий бошқариши, қатъийлик ва вазминлик мувозанатини сақлаш, агрессив шахслар билан мулоқотни ташкил этиш йўллари тушунтирилди.

 

Институт Матбуот хизмати