Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида сайёр махсус ўқув курси ташкил этилди.
Икки кунлик семинарда ички ишлар органлари ҳамда вилоят прокуратураси ходимларининг қийноққа солишга қарши курашишда халқаро амалиёт ва миллий тажрибани қўллашга оид билим ва кўникмалари янада оширилди.
Мазкур махсус ўқув курслари бошқа вилоятларда ҳам ташкил этилмоқда.
Институт Матбуот хизмати