<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги ҳамкорлик меморандуми инсон ҳуқуқлари соҳасида
Feb. 26, 2025

     Бугун, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор ўқитувчилари ва тингловчилари, Миллий марказ ходимлари ва докторантлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш тадбири бўлиб ўтди.

      Тадбирни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик А.Х. Саидов очиб берди.

       Мазкур меморандумни имзолашдан кўзланган мақсад Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув дастурларини, ўқув-методик ва норматив материалларини ишлаб чиқишда, ички ишлар органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид фундаментал, амалий ва инновaцион тадқиқотларни амалга оширишда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорликни амалга ошириш ҳисобланади.

       Шунингдек, тадбирда Малака ошириш институти кутубхонаси фонди учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр эттирилган 180 дан ортиқ ҳуқуқий адабиётлар ва қўлланмалар тақдим этилди.