Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик ўқув курслари тингловчилари 2025 йил 24 февраль куни Тошкент шаҳаридаги School 21 таълим муссасасида очиқ эшиклар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда қатнашдилар.
Тадбир давомида School 21 таълим жараёни, IT - бозоридаги замонавий касб эгаси бўлиш, peer-to-peer усули ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, тингловчилар кампус ҳаёти ҳамда тингловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Институт Матбуот хизмати