<

Янгилик ҳақида батафсил

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар
Feb. 25, 2025

       Айни вақтда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ ўқув базасида касбий тайёргарлик факультети тингловчилари ўқитилмоқда. Уларнинг касбий билимларини ривожлантириш мақсадида амалиётдаги малакали мутахассислар иштирокида учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

     Жумладан, факультетнинг Махсус-фанлар цикли катта ўқитувчиси Ўткирбек Отаев ва Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходими Абдуҳалик Разиқовлар томонидан “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

      Тадбирда соҳага доир қабул қилинган тегишли ҳужжатлар асосида ички ишлар тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли аҳолининг тинчлик ва хавфсизлигини таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишнинг изчил тизими яратилганлиги таъкидланди.

 

Институт Матбуот хизмати