Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг жисмоний ва саф тайёргарлиги бўйича тажрибаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар ўтказилиб келинмоқда.
Институтнинг саф майдонида доимий шахсий таркиби билан навбатдаги саф тайёргарлиги амалий машқлари ўтказилди. Машғулотда саф тайёргарлиги бўйича дастлаб саф усуллари ва бажариш техникалари мутахассис томонидан кўрсатилиб сўнг назорат машқлари ўтказилди.
Машғулот давомида ходимларнинг саф тайёргарлиги бўйича амалий кўникмалари қай даражада шаклланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати