<

Янгилик ҳақида батафсил

Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан “Замонавий раҳбарлик ва бошқарувнинг янгича усуллари” мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди
Feb. 22, 2025

       Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан вазирлик Малака ошириш институтида таҳсил олаётган туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг хизмат бўйича ўринбосарлари билан “Замонавий раҳбарлик ва бошқарувнинг янгича усуллари” мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

      Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши керак”.       Тадбирда ахборот асрида яшар эканмиз барча соҳаларда инновацияларни жорий қилиш, замонавий бошқарув тизими олдига ҳам янги талабларни қўяётганлиги, инновацион тафаккурга эга, ташаббускор раҳбарларни тайёрлаш тизимини яратиш асосий вазифалардан эканлиги бўйича маълумотлар берилди.

      Шунингдек, бошқарувда раҳбарнинг шахсий фазилатлари катта ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги, бошқаларга таъсир кўрсата олиш, сиёсий ирода, ижтимоий интеллект, маънавий-ахлоқий билимлари мустаҳкам бўлиши лозимлиги таъкидланди.  

         Тадбир якунида, “Нафснинг сўнгги манзили” номли фильм намойиш этилди.

Институт Матбуот хизмати