<

Янгилик ҳақида батафсил

Корея миллий полиция агентлиги мутахассислари иштирокидаги ташриф якунланди
Feb. 22, 2025

      Куни кеча хабар берганимиздек, Корея миллий полиция агентлигининг ИИВ Малака ошириш институтида тегишли мутахассислари иштирокидаги ташрифи ўз якунига етди.

     Ташриф давомида Малака ошириш институтида Симуляция ва моделлаштириш марказини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

    Ташриф якунида Корея миллий полиция агентлиги мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди, унда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи Олимжон Ахмедов делегациянинг ташрифи жараёнидаги самарали меҳнати учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ушбу меҳнатлари келгусида институтда ўқув жараёни самарадорлигини янада оширишга ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг касбий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

                                                                         Институт Матбуот хизмати