Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари вазирлик Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети тингловчилари билан учрашуви ташкил этилди.
Тадбир доирасида ўқишда юқори натижаларга эришиб, намунали хулқи ва одоби билан тингловчилар орасида шахсий намуна бўлиб келаётган ҳамда ўқув жараёнлари, турли танловларда мунтазам равишда юқори ўринларни эгаллаган бир гуруҳ тингловчилар бўлим бошлиғининг Фахрий ёрлиғи билан тантанали равишда тақдирланди. Уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик хатлари топширилди.
Бундай эътибор ва эҳтиромдан мамнун бўлган тингловчилар ва уларнинг ота-оналари кўзига қувонч ёшлари келди.
Шу билан бирга, самимий ва дилдан кечган суҳбатда ўқув жараёнини сифатли ва самарали ташкил этиш бўйича тингловчиларнинг фикр-мулоҳазалар эшитилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
-Ниятимиз битта – чуқур билим ва малакага эга мутахассисни, юрт тақдирига дахлдор сезадиган соғлом фикрли ёшларни етиштириш, дейди бўлим бошлиғи Ўткир Қосимов. Бу масъулиятли ва шарафли катта йўлда жамики куч-салоҳиятимизни сарфлаймиз. Ишонамизки, тингловчиларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ўзининг кутилган мевасини беради, албатта. Зеро, меҳр-эътибордан куч олган ёшларгина Ватанга садоқатли авлод бўлиб камол топади.
Тадбир якунида, “Нафснинг сўнгги манзили” номли фильм намойиш этилди.
Институт Матбуот хизмати