<

Янгилик ҳақида батафсил

Лойиҳа доирасидаги амалий ишлар давом этмоқда
Feb. 20, 2025

      Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига ташриф буюрган Корея миллий полиция агентлигининг тегишли мутахассислари лойиҳа доирасида барпо этилаётган симуляциялашган ўқув марказининг қурилиш жараёнлари, марказдаги махсус хоналарни жиҳозлаш ва уларга ўрнатиладиган қурилмалар ҳамда симуляция қилинган воқеа жойларини барпо этиш борасидаги ишлар билан танишиб, керакли таклиф ва тавсияларини бермоқдалар. 

       Жумладан, илмий-криминалистика лабораторияси, қон изи таҳлили лабораторияси, жиноят саҳнаси симуляция хонаси, гувоҳ сўрови ва тергов хонаси, хавфсизлик бошқарув хонаси учун жиҳозлаш борасида талаблар ўрганилмоқда. Ҳар бир соҳа бўйича маҳаллий бозор имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

      Шунингдек, меҳмонлар вазирлик Эксперт-криминалистика бош маркази лабораториясида ҳам бўлиб, фаолияти билан танишдилар.

 

Институт Матбуот хизмати