<

Янгилик ҳақида батафсил

Шахсий таркибнинг билим савияси оширилмоқда
Feb. 20, 2025

      Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 42-сон манзил колонияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.

     Ўқув машғулотида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Олимжон Субанов томонидан қарор билан белгилаб берилган устувор вазифалар ходимларга етказилди.

      Қарорда юртимизда тинчлик-осойишталикни, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, маҳалла еттилиги, фаоллари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар мутасадди раҳбарларининг якдиллик ва ҳамфикрлиги билан бир ёқадан бош чиқариб ишларни тизимли равишда ташкил этиш белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

     Машғулот якунида ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассис томонидан етарлича жавоблар берилди.

Институт Матбуот хизмати