Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг “Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларнинг 2025 йил учун республика календар режаси”га асосан Хоразм вилоятида спортнинг “Самбо” ва “Жанговар самбо” турлари бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 600 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Қувонарлиси, 64 кг вазн тоифасида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчиси, сафдор Тўлқин Бахранов Жанговар самбо тури бўйича кумуш медални қўлга киритди.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли ёшларимиз спорт оламининг турли мусобақаларида ғалабаларга эришмоқдалар.