<

Янгилик ҳақида батафсил

Қарор мазмун-моҳияти пухта ўрганилмоқда
Feb. 18, 2025

      Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида юртимизда тинчлик-осойишталикни, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик ва уларни барвақт олдини олиш белгилаб қўйилган.

       Вазирлик ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона шахсий таркибига вазирлик Малака ошириш институти Юридик кафедра ўқитувчиси Баҳромжон Турғунбаев мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини етказди.

     Тарғибот давомида маҳаллаларда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳуқуқбузарликларга мойил шахсларни барвақт аниқлаш ва улар билан мунтазам равишда профилактик-тушунтириш ишларини олиб бориш, назорат ўрнатиш каби масалалар бўйича маълумотларга эътиборни қаратди. Шунингдек, иштирокчиларнинг бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Институт Матбуот хизмати