Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети тингловчилари Тошкент шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси ва Шон-шараф музейларига ташриф буюришди.
Музейларнинг бой экспонатлари орқали тингловчилар мамлакатнинг тарихий воқеалари, муҳим шахслари ва уларнинг ютуқлари ҳақида билимга эга бўлдилар шунингдек, тарихий ҳодисаларга бўлган тушунчалари бойитилди.
Бу эса уларда миллий ўзликни англаш, ўз маданияти ва тарихига қизиқишни оширишга ёрдам беради.
Бу каби ташрифлар тингловчиларда миллий ғурурни уйғотиб, мамлакатимизнинг маданий ва тарихий меросини сақлаш ва унга ҳурмат билан қарашга ундайди.
Институт Матбуот хизмати