Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари билан Волейбол спорт тури бўйича факультет биринчилиги ўтказилди. Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад тингловчиларни жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда уларни спортга бўлган қизиқишларини оширишдан иборат.
Мусобақа якунига кўра 1-ўринни “Йўл-патруль фаолияти” мутахассислиги бўйича “Жамолиддин авлодлари” жамоаси, 2-ўринни “Жазони ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича “Қалқон” жамоаси ҳамда 3-ўринни “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналиши бўйича “Темурийлар” жамоаси эгалладилар. Ғолиб жамоалар институт раҳбарияти томонидан тақдирландилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати