2023 йил 15 ноябрдан 17 ноябрга қадар Тошкентда “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (кейинчалик — ТХТЯ-2023) бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, “Миллий ПР-маркази” давлат унитар корхонаси, “Team & Co Group” компанияси ярмарка ташкилотчиларидир.
“Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси ТХТЯ-2023 нинг бош ҳамкори сифатида иштирок этади. Анъанага кўра, ярмарка ўтказиладиган жой сифатида “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси павильони танланди.
Тошкент халқаро туризм ярмаркаси туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш, ишбилармонлик алоқалари ва ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам берувчи ахборот майдончасидир. ТХТЯ 1995 йилдан буён БМТнинг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказиб келинмоқда. Кўргазма ҳар йили туризм соҳасининг юзлаб мутахассисларини жамлаб, ушбу соҳани халқаро миқёсда ривожлантириш учун энг яхши шароитларни яратиб келмоқда.
Ўтган 2022 йилда, 2 йиллик танаффусдан сўнг, ТХТЯ-2022 нинг шов-шувли қайтиши бўлиб ўтди. ТХТЯ тарихида илк бор Тошкент халқаро туризм ярмаркаси давлат-хусусий шериклик кўринишида бюджет маблағларини жалб қилмаган ҳолда ташкил этилди. Уч кун ичида,
30 ноябрдан 2 декабрга қадар ярмаркага 11 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Шунингдек, ТХТЯ-2022 якунлари бўйича ярмарка иши давомида 300 та компания вакиллари иштирок этиб, 7000 та шартнома имзоланди.
Бу йилги ярмарка ҳам бутун дунёдан сайёҳлик бизнеси мутахассисларини бирлаштириши ва кўп жиҳатдан ушбу соҳанинг барча вакиллари: етакчи сайёҳлик ва транспорт компаниялари, йирик меҳмонхоналар тармоқлари, дипломатик корпуслар, туризм соҳасидаги таълим муассасалари ходимлари, МИCЭ-туризм вакиллари учун фойдали бўлиши кутилмоқда.
Ярмарка доирасида Франция, Чехия, Япония, Малайзия, Таиланд, Сингапур, Ҳиндистон, Корея, Россия, Қозоғистон, Беларус, Озарбайжон, Хитой ва бошқалар каби 20 та давлатнинг миллий стендлар билан туризм маъмуриятлари иштирокида халқаро кўргазма бўлиб ўтади. ТХТЯ иштирокчилари орасида Грузия Туризм Департаменти, Чехия Миллий Туризм Бошқармаси, Озарбайжон Давлат Туризм Агентлиги, Корея Давлат Туризм Ташкилоти, Таиланд Қироллиги Туризм Бюроси, Малайзия Туризмни тарғиб қилиш бўйича кенгаши, Россиянинг Минтақавий туризм қўмиталари ва Сингапур Миллий сайёҳлик агентликлари ассоциацияси каби йирик ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
ТХТЯ-2023 нинг ишбилармонлик қисмида туризм соҳасидаги етакчи халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида Халқаро форум ўтказилади. Шунингдек, Б2Б учрашувлари, давра суҳбатлари, сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига эга ҳудудларининг тақдимотлари, маҳаллий ва халқаро миқёсдаги ошпазлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказиладиган гастро-бозор ташкил этиш режалаштирилган.
ТХТЯ-2023 форумига туризм соҳасидаги таниқли мутахассислар таклиф этилган. Жумладан: давлат сайёҳлик ташкилотлари раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, сайёҳлик компаниялари, авиакомпаниялар, суғурта компаниялари, меҳмонхоналар, сайёҳлик мажмуалари, фирмалар, Ўзбекистон туризм бренди элчилари, шунингдек, халқаро ОАВ вакиллари (“BBC World News”), “Lonely Planet” ва бошқалар).
Жорий йилда ТХТЯ-2023 кўргазмасига маҳаллий аҳоли ҳамда МДҲ, Осиё ва Европа давлатларидан 15 минг нафаргача ташриф буюрувчи иштирок этиши кутилмоқда. Ярмаркага ташриф буюрувчилар ва иштирокчилар янги сайёҳлик йўналишлари билан танишиш ва хорижий мамлакатларнинг ранг-баранг муҳити, маданияти ва анъаналарига шўнғиш учун ажойиб имкониятдан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари янги сайёҳлик манзилларининг туризм салоҳиятини баҳолаш мумкин бўлади.
Энг йирик халқаро сайёҳлик тадбири иштирокчиси бўлиш ва ўз сайёҳлик бизнесингизни очиш, шунингдек, жаҳон туризм саноати мутахассислари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, таътилингизни узоқ муддатга режалаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.
www.titf.uz веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш орқали ҳар ким ТХТЯ-2023 меҳмони бўлиши ва тадбирга ташриф буюриш қоидалари билан танишиши мумкин.