Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида профессор ва доцент илмий унвонини олиш учун “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фани бўйича махсус имтиҳон бўлиб ўтди.
Имтиҳон давлат ва жамият қурилиши, таълим ва фан, ҳуқуқни қўллаш ва иқтисод соҳаларида улкан илмий ва амалий тажрибага эга бўлган олимлар ва экспертлардан иборат комиссия томонидан ўтказилди.
Имтиҳон жараёнида 30 нафардан зиёд талабгорларнинг Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича Тараққиётлар стратегиясини амалга ошириш юзасидан билим ва тажрибалари синовдан ўтказилди.
Институт Матбуот хизмати