Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида бешта мутахассислик йўналишлари бўйича таълим олаётган тингловчилар Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизматлари Патруль-пост хизмати, Йўл-патруль хизмати, Паспорт тизимини таъминлаш, Жазони ижро этиш хизмати ва Махсус операцияларни амалга ошириш хизматида малакавий амалиётни ўтадилар.
Амалиёт якунида Институт ўқитувчилари ва соҳавий хизматларнинг малакали ходимлари иштирокида якуний имтиҳонлар ўтказилди.
Малакавий амалиётда тингловчилар назарий билимлари мустаҳкамланди ва хизмат фаолияти давомида учрайдиган турли хил вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилди.
Институт Матбуот хизмати