<

Янгилик ҳақида батафсил

Зўравонликка қарши курашамиз
Feb. 15, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети Махсус-касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари билан “Истиқболли авлод” нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида семинар тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

    Тренингда “Тенг имкониятлар: Ўзбекистонда жинсий зўравонликдан жабрланган аёллар ва қизларга нисбатан тендер дискриминацияси ва стигмага қарши курашиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

   Шунингдек, тадбир давомида аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишларга қарши курашишга қаратилган қонун ҳужжатларини батафсил тушунтирилиб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга керакли ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Институт Матбуот хизмат