<

Янгилик ҳақида батафсил

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўлида
Feb. 14, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг хизмат бўйича ўринбосарлари ва бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари билан вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этишга бағишланган навбатдаги йўриқнома ўтказилди.

    Унда, тингловчиларга хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш юзасидан зарурий тушунтиришлар берилди. Шундан сўнг, “Нафснинг сўнгги манзили” номли фильм намойиш этилди.

      Тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

 

Институт Матбуот хизмати