Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчиларнинг билимларини мустаҳкамлашлари, назарияни амалиёт билан боғлашлари учун ҳудудий ички ишлар органлари ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Жумладан, айни кунларда институтнинг касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг иш ўрганиш амалиёти (стажировкаси) бўлиб ўтмоқда.
Тингловчилар “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналиши бўйича ТВБСО Махсус тайёргарлик ўқув марказида амалиёт ўтамоқдалар.
Иш ўрганиш амалиёти даврида тингловчиларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида “Устоз – шогирд” анъаналари асосида уларга тажрибали ички ишлар органлари ходимлари мураббий сифатида бириктирилган. Ҳар бир тингловчи бириктирилган устозларининг иш жараёнлари билан яқиндан танишиб, тажриба орттирмоқда.
Институт Матбуот хизмати