<

Янгилик ҳақида батафсил

Мардлар қўриқлайди Ватанни
Feb. 13, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида тингловчиларнинг спортга бўлган қизиқишини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш мақсадида чемпион спортчилар иштирокида “Мардлар қўриқлайди, Ватанни!” мавзусида учрашувлар ўтказилиши давом этмоқда.

      Навбатдаги тадбир меҳмони “Париж-2024” Олимпия ўйинлари совриндори Жаҳон чемпиони, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Музаффарбек Тўрабоев билан Институт касбий тайёргарлик факультети “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

     У тингловчилар билан “Париж-2024” Олимпиадаси тассуротлари билан дилдан суҳбатлашди. Тингловчиларга спорт сирлари, ютуқ ва натижаларини сўзлаб берди.

    Учрашув очиқ мулоқот тарзида бўлиб, қизиғин савол жавоблар тадбирни янада кўтаринки кайфиятга олиб чиқди.  У спорт соҳасида ҳам ютуқларга эришиб келаётган тингловчиларга омад тилади ва ўз тавсияларини берди.

    Зеро, тингловчилар чемпион билан учрашувдан руҳланиб, мақсадлари сари ҳаракат учун қўшимча куч олдилар десак, муболаға бўлмайди.

 

Институт Матбуот хизмати