<

Янгилик ҳақида батафсил

Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазинадир
Feb. 12, 2025

        Мана орадан беш асрдан ортиқ вақт ўтибдики улуғ мутафаккир боболаримиз, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой маънавий мероси бутун дунёни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат ва меҳр-мурувват нурини таратиб келмоқда. Шу кунларда юртимизда Алишер Навоий таваллудининг 584 ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланмоқда.

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳам “Навоий ва Бобур ворислари” номли маънавий-маърифий тадбир  ўтказилди. Ўқув курси тингловчилари улуғ аждодларимизнинг ибратли ҳаёти, бой ижодий мероси ҳақида маълумотлар бердилар ҳамда улар ижросида Навоий ва Бобур қаламига мансуб дурдона ғазаллар, рубоийлар ижро этилди.

    Кўрсатилган саҳна кўринишлари эса барчада яхши таассурот қолдирди.

 

Сакиев Сардор Шухратович,

Институт бошлиғининг ёрдамчиси,

майор