Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича навбатдаги 5-ўқув курси якунланди.
Ўқув машғулотлари инновацион педагогик технология, интерфаол метод ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўтказилди. Ностандарт, зиддиятли вазиятлар, муаммоли ҳолатларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари тингловчиларда шакллантирилди.
Ўқув курсининг якунига кўра синовларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар тантанали топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати