<

Янгилик ҳақида батафсил

Баркамол авлод келажагимиз пойдевори
Feb. 12, 2025

       Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, айниқса, уларни оммавий спортга жалб этиш  борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан тингловчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга бўлган иштиёқини, спорт соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида  улар ўртасида “Спорт билимдонлари” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ушбу беллашувда учта жамоа аъзолари иштирок этдилар. Ўйин қоидаларига кўра, жамоалар баллари тўғри берилган жавобларга кўра ҳисоблаб чиқилди. Турнирни очиқ ва шаффоф ўтказиш, жамоаларни кузатиб туриш мақсадида бетараф назоратчилар танлаб олинди. Иштирокчиларга хар бир савол учун вақт ажратиб берилди.

       Ўйин натижаларига кўра, 79 балл тўплаб учинчи ўринни Жазони ижро этиш хизматидан ташкил этилган “Темурийлар” жамоаси, 90  балл тўплаб иккинчи ўринни патруль-пост хизмати ходимларидан иборат бўлган “Патруль” жамоаси ва 127 балл тўплаб биринчи ўринни соҳавий хизмат ходимлардан ташкил этилган  “Қалқон” жамоаси эгалладилар.

            Жамоалар муносиб тақдирландилар.

 

Институт Матбуот хизмати