<

Янгилик ҳақида батафсил

Сайёр ўқув машғулоти ўтказилди
Feb. 11, 2025

          Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида тингловчиларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида сайёр дарс машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

       Хусусан, навбатдаги Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайёрлаш учун ўқув курсларига жалб қилинган тингловчилар билан ўқув машғулоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида ташкил этилди.

    Машғулот давомида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишди. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаб, одамларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, улар ўртага ташлаётган масалаларни ҳал этиш ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.

 

Институт Матбуот хизмати