<

Янгилик ҳақида батафсил

Спорт ва саломатлик – орзу-умидларимиз, куч-қудратимиз манбаи
Feb. 11, 2025

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ходимлар касбий салоҳиятини юксалтириш билан бир қаторда, уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

     Жумладан, Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича якка ва жуфтлик баҳслари ўтказилди.

      Қизғин кечган ўйинлар натижасига кўра, 35 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида 1-ўринни Жанговар тайёргарлик цикли ўқитувчиси Хусан  Муслимов, 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида 1-ўринни Ўқув-услубий бўлим ўқитувчи-методисти Рустам Мелибоев, 45 ёшдан катта бўлган ходимлар ўртасида 1-ўринни Жисмоний тайёргарлик цикли бошлиғи Алишер Усманов қўлга киритдилар.

         Жуфтлик бахсларида 1-ўрин АКТ бўлими бош мутахассиси  Улуғбек Маъдиев ва Жисмоний тайёргарлик цикли катта ўқитувчиси Шокир Албековларга насиб этди.

       Аёл ходималар беллашувида 1-ўринни Махсус фанлар цикли ўқитувчиси Феруза Матякубова эгаллади. Жуфтлик бахслада эса 1-ўринга Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Гулсанам Рўзиева ҳамда цикл ўқитувчиси Феруза Матякубовалар муносиб топилди.

       Мусобақа ғолибларига Институт бошлиғи томонидан дипломлар топширилди.  

Институт Матбуот хизмати