Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув хизматлари тузилмасидаги кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлинмалари ходимларини касбий қайта тайёрлаш ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари тузилмасидаги ахборот технологиялари соҳасида жиноятларни олдини олиш бўлинмалари ходимларини малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.
Ўқув курсларидан мақсад тингловчиларга компьютер вируслари, зарарли дастурлар ва уларнинг ишлаш механизмини, электрон тўлов тизимларининг имкониятларини, рақамли далилларни қонуний йўл билан тўплаш, кибержиноятчилар қўллаётган янги усуллар ва уларни олдини олиш чоралари, криптоактивлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга оид миллий қонунлар ва тартибларни ўргатишдан иборат.
Ўқув курслари давомида ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг юқори малакали ходимлари тингловчиларга кибержиноятларни аниқлаш ва фош этиш бўйича назарий ва амалий тажрибаларини улашиб келишмоқда.
Институт Матбуот хизмати