Малакавий амалиётда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишдаги тингловчиларнинг жамоат жойларида, маҳаллаларда ва кўнгилочар масканларда касбий маҳорати шакллантиришгина эмас, балки уларнинг индивидуал ва инсоний фазилатларни ўзида мужассамлаштиришга эътибор қаратилмоқда.
Тингловчилар билан ППХ ходимлари хизмат фаолияти давомида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳодиса жойини сақланишини таъминлаш жараёнида, ППХ ходимларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари, тезкор тергов гуруҳи етиб келгунга қадар амалга оширадиган қонуний ҳаракатлари босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларнинг билим ва кўникмалари оширилмоқда.
Фуқаролар билан мулоқотлар жараёнида патруль-пост хизмати ходими ўртасидаги турли ностандарт ҳолатлар ва муаммоли вазиятлар бўйича назарий ва амалий кўникмалар мустаҳкамланмоқда.
Институт Матбуот хизмати