9 февраль – сўз мулкининг султони, давлат арбоби, мутафаккир ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетида шоирнинг бой адабий меросини ўрганиш, тингловчилар қалби ва онгига Навоий асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш мақсадида викторина ташкил этилди.
Викторинада Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига ҳамда асарларига оид саволлар берилди ва унга тингловчилар ёзма ва оғзаки жавоб бердилар. Ғолибларга эсдалик совғалар топширилди.
Институт Матбуот хизмати