Бугун 9 февраль куни пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида сўз мулкининг султони, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда вазирлик ва идоралар, адабиётшунос олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети ўқитувчи ва тингловчилари ҳам тадбирда қатнашиб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйди ҳамда ҳурмат бажо келтирди.
Институт Матбуот хизмати