Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мажлислар залида институт Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни институт бошлиғи, Илмий кенгаши раиси т.ф.н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов олиб борди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси маъқуллаган Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устиворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари» фанидан илмий унвои учун талабгорлардан махсус имтиҳон қабул қилиш комиссияси таркиби кенгаш аъзоларига таништирилди.
Йиғилиш кун тартибида илмий тадқиқот, ўқув жараёни методик ишлари юзасидан масалалар муҳокама этилди.
Муҳокамага қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати