<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар органи ходимларининг қасамёд тадбири ўтказилди
Feb. 8, 2025

      Бугун Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчиларнинг қасамёд қабул қилиш тантанали маросими ўтказилди.

     Тадбирда Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тингловчиларнинг ота-оналари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

     Тантанада сўзга чиққан Институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов тингловчиларни қасамёд қабул қилганликлари муносабати билан табриклаб, ушбу тантанали тадбир  фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш билан бир қаторда, улкан масъулият ва танлаган касбига содиқликни ҳам талаб этишини алоҳида таъкидлади.

       Зеро, эл осойишталигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш  – бу албатта беқиёс инсоний фазилат ва энг шарафли хизматдир.

 

Институт Матбуот хизмати