Олмалиқ шаҳридаги 19-сон Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида Мир Алишер Навоий таваллудининг
584 йиллиги муносабати билан “Навоий мероси - миллатимиз хазинаси” мавзусида маъанвий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Навоий хазратларининг ижод йўли, асарларининг бугунги кунда тутган ўрни хусусида Ички ишлар органлари ходими Фарход Ахмедов ва Исомиддин Нишоновлар ўқувчиларга бир қанча қизиқарли маълумотларни сўзлаб беришди.
Тадбир давомида ижодкор ўқувчилар томонидан Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига тўхталиб, мавзуга оид саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этилди.
Институт Матбуот хизмати