Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетида “Жазони ижро этиш фаолияти” йўналиши бўйича таҳсил олаётган тингловчилар жазони ижро этиш муассасаларида назарий билимларини амалиёт билан узвий боғлаган ҳолда ташкил этмоқда.
Амалиётда тингловчиларнинг жазони ижро этиш муассасаларининг турлари, муассасаларга қабул қилиш тартиби, режим, маҳкумлар билан тарбиявий ижтимоий-психологик ишлар, уларнинг моддий-маиший ва тиббий-санитария таъминоти, меҳнатга жалб этиш тартиби, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича назарий билим ва амалий кўникмалари ҳамда малакалари оширилмоқда. Жумладан, тарбияланувчиларнинг ётоқ жойлари, ўқув бинолари ва дарс жадваллари, овқатланиш жойлари, тиббиёт пункти, навбатчилик қисмидаги кузатув камералари, уларга яратилган шароитлари билан яқиндан таништирилди ҳамда тушунчалар берилди.
Тингловчиларни қизиқтирган саволларига соҳавий хизмат ходимлари томонидан жавоблар берилди.
Институт Матбуот хизмати