<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчиларнинг билимлари амалиёт билан мустаҳкамланмоқда
Feb. 6, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетида “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналиши бўйича таҳсил олаётган тингловчилар Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Оҳангарон тумани, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари ички ишлар бўлимлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида малакавий амалиётни ўтамоқдалар.

      Тингловчиларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлишлари учун ички ишлар органларида барча шарт-шароитлар яратилган.

    Амалиётнинг дастлабки кунларида тингловчилар бўлинмаларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Бўлинмалардаги мавжуд иш жараёнларини кўздан кечириш тингловчилар учун қизиқарли ва керакли маълумотларга эга бўлишга кўмаклашди. Амалиёт давомида тингловчилар “ID” карта ва хорижга чиқиш паспортини янгисига алмаштириш тартиби каби бир қанча жараёнларни кузатиш имконига эга бўладилар. Бу ўз навбатида, бўлажак мутахассисларга  соҳавий хизмат фаолияти ва ундаги тизим ҳақида тўлиқ тасаввур беради.  

Институт Матбуот хизмати