Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш” лойиҳаси раҳбари Штефан Бухмайер билан Институтда учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда О.Т.Ахмедов делегациянинг Институтга ташрифи билан қутлаб, таълим муассасанинг фаолияти, мақсад ва вазифалари, шунингдек, икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ўзаро муносабатлар ривожланиб, тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини билдирди.
Мулоқот давомида томонлар жорий йилда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш” лойиҳаси доирасида келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳамда ташкил этиладиган тренингларда Вазирлик Малака ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг иштирокини таъминлаш, Европа давлатларининг турдош олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш бўйича батафсил суҳбат олиб борилди.
Мулоқот сўнггида Штефан Бухмайер Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) фаолияти билан таништириб, режалаштирилган тадбирларнинг самарали амалга оширилишида барча имкониятларни ишга солишини билдирди.
Институт Матбуот хизмати