Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг хизмат бўйича ўринбосарлари пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройига ташриф буюришди.
Тингловчиларга ўткир сюжет ва ҳаётий воқеаларга асосланган “Уч қаҳрамон” фильмида ички ишлар ходимларининг мураккаб вазиятларда ўз бурчларини садоқат, фидойилик ва қатъият билан адо этиши, халқ хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги ҳаракатлари ҳаққоний тасвирланганлиги катта таассурот қолдирди.
Бу каби бадиий фильмлар ходимларнинг бемисл жасорати, матонати шу билан бирга олийжаноб хислатларини кўрсатиб бермоқда.
Институт Матбуот хизмати