<

Янгилик ҳақида батафсил

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси консули На Донг Гун ташриф буюрди
Feb. 10, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедовнинг Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси полиция-атташеси ва консули На Донг Гун билан учрашув бўлиб ўтди.

     Учрашувда ИИВ Малака ошириш институтига Корея марказий полиция академиясининг бошлиғи ва делегациясининг ташрифи, Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш лойиҳаси ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

      Учрашув жараёнида На Донг Гун ҳам самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, икки мамлакатнинг турдош олий таълим муассасалари ҳамкорлигини фаол ривожлантиришга барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди.

   Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашинувини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати