<

Янгилик ҳақида батафсил

Амалий машғулот ўтказилди
Feb. 5, 2025

     Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 47-сон Манзил колониянинг доимий шахсий таркиби билан Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик цикли ўқитувчиси  Хусанжон Муслимов томонидан “Калашников автомати ва Макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш” мавзуси бўйича амалий машғулот ўтказилди.

      Машғулотда Калашников автомати ва Макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш тартиби, вақт меъёрлари, баҳолаш меъзонлари бўйича тушунчалар бериб ўтди.

    Амалий машғулот давомида Манзил колония ходимлари Калашников автомати ва Макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш тартибини амалий бажариб ўз тажрибалари ва жанговар тайёргарлигини оширишди.

Институт Матбуот хизмати