<

Янгилик ҳақида батафсил

Назарий билим ва амалий кўникмалар уйғунлашиб
Feb. 5, 2025

     Айни кунларда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида “Йўл-патруль фаолияти” йўналиши бўйича таҳсил олаётган бўлажак ёш мутахассислар Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, йўл-патруль хизмати бригадаси батальонларида назарий билимларини амалиёт билан узвий боғлаган ҳолда зарур тажрибаларини орттиришмоқда.

       Тингловчиларнинг бир қисми Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришаётган бўлса, бошқалари  тарғибот-ташвиқот ва рейд амалиёти доирасида аҳоли гавжум масканларда бўлиб амалий билимларга эга бўлмоқда.

      Тингловчилар мутахассислар кўмагида мавжуд техникалар, боди камера ҳамда планшетларни кўздан кечириб, керакли маълумотларга эга бўлдилар. Амалиёт доирасида тингловчиларнинг бевосита иштироки орқали  ҳудудларда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги билимлари ҳам мустаҳкамланмоқда.

 

Институт Матбуот хизмати