<

Янгилик ҳақида батафсил

Замон билан ҳамнафас ўқитувчи
Feb. 5, 2025

     Сўнгги йилларда юртимизда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, бу борадаги фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг имкониятлар яратилди.

      Ҳаётда ўз ўрнини топишда, юқори натижаларга эришишда чет тилларини билиши катта ёрдам беришини билган Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик цикли ўқитувчиси Лазизжон Комилов Халқаро инглиз тили тест тизими Тест марказида IELTS (International English Language Testing System) имтиҳонини топширди. Имтиҳон натижалари бўйича “Гапириш (Speaking)” бўйича 6.0, “Эшитиш (Listening)”  бўйича 6.0, “Ўқиш (Reading)” бўйича 6.0, “Ёзиш (Writing)” бўйича 6.5, “Жами (Overall)“ 6.0 кўрсаткич (Компетент фойдаланувчи)ни қайд этди.

    Институт жамоаси Л.Комиловни ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этади ҳамда инситутнинг мавқеи ва нуфузини янада ошириш йўлида олиб бораётган фаолиятига ривож тилаб қолади.

Институт Матбуот хизмати