Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида педагогик маҳоратни ошириш курси ташкил этилди.
Бой амалий тажрибага эга бўлган ўқитувчи Равшан Ишмуҳамедов курсда ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш бўйича сабоқ бермоқда.
Машғулотда ўқитувчи фаолиятининг муҳим аҳамияти, педагогик маҳорат, янги интерфаол ва ноанъанавий педагогик технологияларни қўллашнинг роли, замонавий ўқитувчининг педагогик техникаси ва масъулияти тўғрисида фикр ва мулоҳазалар юритилмоқда.
Институт Матбуот хизмати