<

Янгилик ҳақида батафсил

Республика Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи Сариосиё туманида
Feb. 4, 2025

     Сариосиё туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи иштирокида жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

     Унда ишчи гуруҳи аъзоси Вазирлик Малака ошириш институти Махсус фанлар цикли бошлиғи Aъзамжон Вахидов томонидан Президентимизнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти маҳалла еттилиги вакилларига тушунтирилди.

        Туманнинг қизил тоифага кирган еттита маҳаллалари, хусусан Беллур, Ниҳолзор, Эҳтиром, М.Улуғбек, Дарагистон, Нилу, Хонжиза маҳалла еттилиги ва туман масъуллари билан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва мазкур ҳудудларда хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Институт Матбуот хизмати