<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар амалиётга киришди
Feb. 4, 2025

       Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетида мутахассислик йўналишлари бўйича таълим олаётган тингловчилар Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизматлари Патруль-пост хизмати, Йўл-патруль хизмати, Паспорт тизимини таъминлаш, Жазони ижро этиш хизмати ва Махсус операцияларни амалга ошириш хизматида  жорий йилнинг 3 февраль кунидан 16 февраль кунига қадар малакавий амалиёт ўташга киришди. Малакавий амалиётнинг биринчи куни барча соҳавий йўналишларда амалиёт олди йўриқномалар ўтказилиб тингловчиларга кўп йиллик амалий тажрибага эга бўлган ходимлар бириктирилди.

      Амалиётни ўтказишдан мақсад тингловчилар томонидан эгаллаган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва хизмат фаолияти давомида учрайдиган турли хил вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Институт Матбуот хизмати